Хаби Алонсо «Челси»да жамоанинг аввалги ҳужумкор ўйин услубини қайта тикламоқчи.
Тhe Telegraph нашри хабарига кўра, Лондон клуби бош мураббийи Энцо Мареска ва Маурицио Сарри каби тўп назоратига асосланган футбол ўйнаш ниятида эмас. У мувозанатлироқ ва ҳужумкорроқ услубни жорий этишни режалаштирмоқда. Алонсо «Ливерпул» сафида тўп тепган давридаги «Челси»га ўхшаш футболни шакллантирмоқчи.
Испаниялик мутахассис жамоасидан рақибдан тўпни хавфли ҳудудларда олиб қўйиш ва тезкор ҳужумга ўтиш босқичларида вазиятларни кескинлаштиришни талаб қилмоқда. Бунда тўпни узоқ вақт назорат қилиш ва ўйин суръатини пасайтиришдан воз кечиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, «Челси» раҳбарияти ҳамон Алонсога ишонч билдирмоқда. Клубда мураббий вақт ўтиши билан ўз ғояларини амалга ошириб, барқарор натижаларга эришишига ишонишмоқда.
Маълумот учун, «Челси» АПЛнинг 11-туридан сўнг 16 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда. Лондонликлар барча мусобақалардаги сўнгги 5 та баҳсда бор-йўғи 1 марта ғалаба қозонган.