«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Решфорд билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланаётган футболчига «Эвертон» ва Туркиянинг «Фенербаҳче» клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» сафига янги ҳужумчининг келиши Рэшфорднинг жамоани тарк этиш эҳтимолини оширмоқда.
29 ёшли футболчи ушбу мавсумда АПЛ доирасида олтита баҳсда майдонга тушган, бироқ ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорднинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.