Live
1
Ўзбек

«Барселона» ва «Реал» Ҳоланд трансферини яна кўриб чиқмоқда

Футбол
26 ноябр, 06:40
Испания грандлари норвегиялик ҳужумчининг эҳтимолий трансфери шартларини ўрганмоқда.
«Барселона» ва «Реал» Ҳоланд трансферини яна кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳамон «Реал» ва «Барселона» клублари қизиқишлари доирасида қолмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, Испаниянинг икки гранд клуби норвегиялик футболчининг келаси йилдаги эҳтимолий трансфери шартларини ўрганиш мақсадида воситачилар билан мунтазам алоқада бўлиб турибди. «Барселона» ва «Реал» трансфернинг молиявий шартлари ҳамда келишувни амалга ошириш механизмларини баҳоламоқда.

26 ёшли ҳужумчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Эрлинг Ҳоланднинг трансфер қийматини 220 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар