Live
7
Ўзбек

Калафиори: «EЧЛ финалидаги мағлубият эришган ютуқларимизни йўққа чиқармади»

Футбол
26 ноябр, 10:20
«Арсенал» ҳимоячиси АПЛ чемпионлигига эришилган мавсумдаги муҳим лаҳзалар ва финалдаги мағлубият ҳақида гапирди.
Калафиори: «EЧЛ финалидаги мағлубият эришган ютуқларимизни йўққа чиқармади»
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 1 Боруссия Д Боруссия Д

«Арсенал» ҳимоячиси Риккардо Калафиори ўтган мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш ва Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Италиялик футболчининг фикрича, мавсумдаги бурилиш нуқтаси 19 апрел куни Премер-лиганинг 33-турида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳс бўлган.

«Бу ҳал қилувчи лаҳза эди. Барчамиз бунга қўшиламиз. Мен ҳам, жамоадошларим ҳам ўша пайтда Премер-лигада чемпионликни бой бердик, деб ўйлаганмиз. Аммо айнан ўша лаҳзада ғалаба қозонишимизга ишондик. Тарих такрорланмаслигини тушунгандик.

Мен «ПСЖ»га қарши Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушмадим ва ўша оқшом ўзимни жуда тушкун ҳис қилдим. Эртаси куни эса мухлислар билан АПЛ чемпионлиги шарафига ташкил этилган парадга бордик. Дастлаб у ерга боришни истамагандим, тўғрироғи, уйга қайтиб, ухлашни хоҳлагандим.

Аммо ажойиб мавсум ўтказганимизни, тарихга кирганимизни ва 22 йилдан кейин чемпион бўлганимизни эслатиш учун келган мухлисларни кўрганимдан сўнг, Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубият эришган ютуқларимизни йўққа чиқармаганини англадим», — деди Калафиори.

Маълумот учун, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида 11-турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар