Live
7
Ўзбек

Гуллит: «Мбаппе «Олтин тўп»ни нега олмаганига изоҳ керак»

Футбол
26 ноябр, 07:50
Нидерландиялик собиқ футболчи франциялик ҳужумчининг ҳозиргача ушбу совринни қўлга киритмаганидан ҳайратда.
Гуллит: «Мбаппе «Олтин тўп»ни нега олмаганига изоҳ керак»
Foto: Getty Images

Нидерландия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Рууд Гуллит Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ҳозиргача «Олтин тўп» совринини қўлга киритмаганига муносабат билдирди.

«Килиан Мбаппе келаси ой 28 ёшга тўлади, аммо унинг ҳанузгача бирорта ҳам «Олтин тўп»и йўқ. Бу қандай бўлиши мумкин?! Бунинг изоҳини эшитишни истайман. Чунки бу йигит ҳар йили йирик мусобақаларнинг энг яхши тўпурари бўлиб келмоқда», — дея Гуллитнинг сўзларини келтиради Тhe Touchlinе.

Эслатиб ўтамиз, Рууд Гуллит 1987 йилда «Милан» сафида тўп тепган вақтида «Олтин тўп» соҳибига айланган.

Маълумот учун, 2026 йилги «Олтин тўп» соврини «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейнга насиб этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар