Live
7
Ўзбек

«Бавария» Киммихни жазолашни режалаштирмаяпти

Футбол
26 ноябр, 10:00
Немис клуби яримҳимоячининг Мусиала ҳақидаги фикрлари ортидан вазиятга яна эътибор қаратилишини истамаяпти.
«Бавария» Киммихни жазолашни режалаштирмаяпти
Foto: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих жамоадоши Жамол Мусиалани қўллаб-қувватлаб билдирган фикрлари учун клуб томонидан жазоланмайди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Киммих Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар фонида клуб раҳбарларининг вазият юзасидан оммавий изоҳларини танқид қилганди. Футболчи раҳбариятнинг бу борадаги баёнотларини номақбул деб атаган.

Bild маълумотига кўра, Киммих ушбу чиқишига олдиндан тайёргарлик кўрган ва фикрларини пухта ўйлаб билдирган.

Ҳозирча «Бавария» раҳбарияти яримҳимоячини жаримага тортишни режалаштирмаяпти, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Клубнинг спорт раҳбарияти Мусиала билан боғлиқ вазиятга яна эътибор қаратилишини ва можарони давом эттиришни истамаяпти.

Шунингдек, клуб Киммихнинг танқидини мувозанатли деб ҳисобламоқда. Футболчи раҳбариятнинг позициясини тушунган, фақат унинг баёнот бериш шаклини танқид қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар