«Реал» футболчилари ва мураббийлар штаби вингер Винисиус Жуниорнинг энг яхши спорт формасига қайтишига ёрдам бериш учун бирлашган. Бу ҳақда АS нашрига таяниб, Тhe Touchlinе хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио бразилиялик футболчининг ривожланишини устувор вазифалардан бири деб билади. Мутахассис Винисиус билан мунтазам суҳбатлашиб, унинг ўзига бўлган ишончини тиклашга ёрдам бермоқда.
Клубга яқин манбалардан бири мураббий ва футболчи ўртасидаги муносабатни қуйидагича таърифлаган:
«Зарур бўлганда унга қаттиққўллик қилади, Винисиусга қўллаб-қувватлаш керак бўлганида эса меҳрибонлик кўрсатади. У футболчи учун отадек», — дейилади хабарда.
Бразилиялик футболчини жамоадошлари ҳам қўллаб-қувватламоқда. Чемпионлар лигаси доирасида ПСВга қарши баҳсда Винисиус август ойидан бери илк бор гол урди.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг «Реал» сардори Килиан Мбаппе жамоадошларини бразилиялик футболчини қучоқлашга чақирди. Шунингдек, у ўйиннинг энг яхши футболчиси учун берилган совринини Винисиусга топширди.