Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) киберҳужумга учради. Бу ҳақда журналист Роб Харрис ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
«ФИФА жиноий киберҳужум қурбонига айланганини маълум қилди. Ҳужум оқибатида шахсий ва хизмат маълумотларининг чекланган қисмига рухсатсиз кирилган. Ташкилот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилмоқда», — деб ёзади Харрис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА ташкилот президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этадиган уч нафар номзод номини эълон қилганди. Улар — Филипп Диалло, Кодзо Ташима ва амалдаги президент Жанни Инфантино.
Маълумот учун, ФИФА президентлиги сайлови ташкилотнинг 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида ўтказиладиган 77-конгрессида бўлиб ўтади.