«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Иан Райт жамоанинг бу мавсумда Англия чемпиони бўлиш имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Бу мавсумда чемпионликни қўлга киритамиз, деб ўйламайман. Январ ойида ҳужум чизиғидаги уч нафар футболчи борасида бирор чора кўриш керак. Чунки жамоа гол уришга қийналмоқда» — дея Райнинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, Англия чемпионатининг 11-туридан кейин Лондон клуби 28 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Арсенал» энг яқин таъқибчисидан олти очкога олдинда бормоқда. Артета шогирдлари кейинги турда ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.