Live
7
Ўзбек

«Фенербаҳче» Браун учун товон пули миқдорини белгилаган

Футбол
26 ноябр, 08:30
Англиялик ҳимоячининг шартномасида 23 миллион евролик товон пули банди мавжуд.
«Фенербаҳче» Браун учун товон пули миқдорини белгилаган
Foto: Getty Images

«Фенербаҳче» ҳимоячиси Арчи Брауннинг шартномасида унинг трансфери учун 23 миллион евро товон пули белгиланган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, сўнгги вақтларда бир нечта клуб 23 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдирган. Шартномадаги товон пули банди қишки ва ёзги трансфер ойналарида ҳам амал қилади. Шу сабабли Брауннинг трансфери яқинлашиб келаётган қишки трансфер давридаёқ амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Арчи Браун «Фенербаҳче» сафида чап қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фенербахче Фенербахче
Бугунги янгиликлар