Live
7
Ўзбек

Калафиори: «Артета менга ҳар томонлама яхшиланишимга ёрдам берди»

Футбол
26 ноябр, 07:40
Италия миллий жамоаси футболчиси лондонликлар бош мураббийи билан ишлаш таассуротлари билан ўртоқлашди.
Калафиори: «Артета менга ҳар томонлама яхшиланишимга ёрдам берди»
Foto: Getty Images
29.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Арсенал Арсенал - : - Манчестер Сити Манчестер Сити

«Арсенал» ҳимоячиси ва Италия миллий жамоаси футболчиси Риккардо Калафиори Лондон клуби бош мураббийи Микел Артета қўл остида ишлаш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менимча, Артета мени шахс сифатида ҳақиқатан ҳам тушунди, мен ҳам уни англадим. У жуда талабчан. Ҳар куни, ҳар бир машғулотда ва ҳар бир ўйинда. Бироқ охир-оқибат унинг талабларини бажарасиз ва бу тўғри йўл эканини тушунасиз. У менга ҳам шахс сифатида, ҳам футболчи сифатида ҳар томонлама яхшиланишимга ёрдам берди», — дея Калафиорининг сўзларини келтиради GQ Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, Микел Артета 2019 йилдан буён «Арсенал» бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Ушбу давр мобайнида испаниялик мутахассис жамоа билан Англия чемпионлиги, Англия кубоги ва учта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Маълумот учун, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида 11-турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар