«Реал» матбуот хизмати Ла Лига доирасида «Алавес»га қарши ўтказиладиган баҳс учун жамоа қайдномасини эълон қилди.
Мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуринио қуйидаги футболчиларни учрашувга жалб этган:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Местре.
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Дин Хейсен, Конате, Каррерас, Антонио Рюдигер, Ферлан Менди, Дензел Дюмфрис.
Яримҳимоячилар: Жуд Беллингҳэм, Эдуардо Камавинга, Федерико Валверде, Орелен Чуамени, Арда Гулер, Бернарду Силва, Питарч.
Ҳужумчилар: Винисиус, Килиан Мбаппе, Эспи, Браҳим Диас, Диоманде.
Маълумот учун, «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жозе Моуринио жамоаси пешқадам «Барселона»дан 3 очко ортда қолган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» — «Алавес» баҳси 28 ноябр куни Тошкент вақти билан 01:00 да, 29 ноябрга ўтар кечаси бошланади.