«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио жамоа ҳужумчиси Родриго нинг тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
«Родриго жуда кўп меҳнат қилмоқда ва ўзини яхши ҳис қиляпти. Унинг кайфияти ҳам ўзгарди. Аввалига у вазиятга шунчаки кўникиб қолгандек туюларди, аммо ҳозир тикланиш учун катта куч сарфлаяпти. Ушбу йилги қолган баҳсларда майдонга тушади, деб ўйламайман. Аммо сафга қайтганидан кейин таркибимиз учун ажойиб қўшимчага айланади», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Маdrid Xtrа.
Эслатиб ўтамиз, Родриго баҳор бошида тиззасидаги хочсимон боғламларни узиб олганди. Бразилиялик футболчи ушбу мавсум ҳали бирор марта майдонга тушмади ва жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади