Live
5
Ўзбек

Симеоне: «Ҳозир бутун эътиборимиз «Элче»га қаратилган»

Футбол
27 ноябр, 09:15
«Атлетико» устози «Элче» билан баҳс олдидан рақиб ҳақида фикр билдирди.
Симеоне: «Ҳозир бутун эътиборимиз «Элче»га қаратилган»
Foto: Getty Images
28.11.2026, 12:30 Испания Ла Лигаси Элче Элче - : - Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 14-тури доирасида «Элче»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан рақиб ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир бутун эътиборимиз «Элче»га қаратилган. Бу жамоа ўз майдонида яхши натижаларга эриша олмаяпти, аммо рақиблари билан муносиб кураш олиб бормоқда. Мағлубиятга учраган айрим баҳсларда ҳам ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этиши мумкин эди. Биз ўйинни рақибга муаммолар туғдира оладиган йўналишга буришимиз керак», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Маrcа.

Маълумот учун, Ла Лиганинг 14-туридан олдин «Атлетико» 31 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Элче» — «Атлетико» баҳси 28 ноябр куни Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар