«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Винисиус Жуниорнинг ўйини ва жамоадошлари билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
«Ўтган ҳафтада Винисиус кетиши кераклиги айтилди, кейин у Диоманде билан бирга ўйнай олмаслиги ҳақида гапиришди. Энди эса унинг кетиши шарт эмаслиги ва улар бирга ўйнаши кераклиги айтилмоқда. Кейин Арда ортиқча футболчига айланди, унинг мухлислари эса майдонга тушиши кераклигини таъкидламоқда. Ҳаммаси кўринганидек оддий эмас.
Винисиус ўз ўйинини яхшилади ва бу табиий. Энг қийини — қандай ўйнашингдан қатъи назар, жамоа меҳрини қозониш. Сизлар ва мухлислар уни кескин танқид қилган пайтда ҳам айнан шу нарса Винисиусга далда бўлди. У жамоадошларини ва «Реал»ни жуда яхши кўради. У жамоага ёрдам беришни истайди ва ҳозир унинг фойдаси тегадиган даражага етди», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради АS.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 28 ноябр куни Ла Лига 14-тури доирасида «Алавес»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.