«Барселона» яримҳимоячи Родри ва марказий ҳимоячи Андреас Кристенсеннинг сафга қайтишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Мundo Deportivо хабар бермоқда.
Ҳар икки футболчи 27 ноябр, жума куни якуний тиббий текширувлардан ўтади. Шундан сўнг уларнинг майдонга тушишига рухсат берилиши мумкин. Манбага кўра, футболчиларнинг аҳволи анча яхшиланган.
Эслатиб ўтамиз, Родри ноябр ойи бошида соннинг орқа мушакларидан жароҳат олганди. Кристенсен эса бир неча кун аввал болдир мушагида ноқулайлик сезган.
«Барселона» 29 ноябр куни Испания чемпионатининг 14-тури доирасида «Депортиво» меҳмони бўлади.
Маълумот учун, 13-турдан сўнг Ҳанс-Дитер Флик жамоаси 36 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.