Испания Ла Лигаси ноябр ойининг энг яхши мураббийи соврини учун уч нафар номзодни эълон қилди.
Номзодлар орасида «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио, «Барселона» устози Ҳанси Флик ва «Расинг» мураббийи Хосе Алберто ўрин олди.
Жозе бошқарувида «қаймоқранглилар» ноябр ойида Испания чемпионатида ўтказган учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Мадридликлар «Расинг» (3:0), «Валенсия» (3:0) ва «Селта»ни (2:1) мағлуб этди.
Флик бошқараётган «Барселона” эса ушбу ойда «Атлетико» (2:1) ва «Вилярреал» (3:2) устидан ғалаба қозонди. Хосе Алберто шогирдлари «Реал»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин «Малага» (2:1) ва «Реал Сосиедад»ни (3:2) енгди.
Маълумот учун, Моуринио — Ла Лигада октябр ойининг энг яхши мураббийига айланганди.