Live
8
Ўзбек

U17 ЖЧ. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Италияга мағлуб бўлди

Футбол
26 ноябр, 10:57
    60
Чигадоев бошқарувидаги ўсмирлар жамоаси 3 очко билан 3-ўриндан жой олди.
U17 ЖЧ. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Италияга мағлуб бўлди
Фото: ЎФА
26.11.2026 FT U17 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача) 1 : 3 Италия (U17) Италия (U17)

Қатар майдонларида U17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳслари давом этмоқда. Сергей Чигодаев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Италияга қарши майдонга тушди. Унда европаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўсмирлар жамоаси сафидаги ягона гол Суҳроб Садиржонов ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг Италия очколари сонини 9 тага етказиб, Е гуруҳини пешқадам сифатида якунлади. Кот-д'Ивуар Ямайкандан устун келиб, 2-ўринни эгаллади. Чигадоев бошқарувидаги ўсмирлар жамоаси 3 очко билан 3-ўриндан жой олиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

ЖЧ U17. 3-тур
Ўзбекистон — Италия 1:3
Голлар:
Садиржонов 75 – Касагранде 7, Крочи 31 пеналти, Кориглиано 45+2
Ўзбекистон: Шомуродов, Раҳимов (Ўктамов, 73), Рўзибоев, Эркинов, Равшанов, Алиев, Муродов (Тоҳиров, 46), Садиржонов (Орифхонов, 80), Анваров, Ўктамбоев, Абдураимов (Равшанбеков, 46).
Огоҳлантиришлар: Анваров 35, Алиев 37, Раҳимов 53, Тоҳиров 77.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
  • Италия (U17) Италия (U17)
  • U17 Жаҳон чемпионати U17 Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

60 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар