Live
7
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 жаҳон чемпионати 2-тур учрашувига тайинланди

Футбол
21 ноябр, 03:40
    9
Уругвай — Ҳаити баҳси Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.
Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 жаҳон чемпионати 2-тур учрашувига тайинланди
Фото: ЎзФҲМ

Қатарда бўлиб ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Мусобақанинг 2-туридан ўрин олган Уругвай ва Ҳаити миллий жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариш Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Ушбу баҳс 22 ноябр куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Қатарда давом этаётган FIFA U-17 жаҳон чемпионатида турли қитъаларнинг ўсмирлар миллий жамоалари иштирок этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси турнирнинг илк баҳсида Кот-д'Ивуарга мағлуб бўлгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • U17 Жаҳон чемпионати U17 Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар