«Депортиво» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг жамоа машғулотига кетаётиб йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Мundo Deportivо хабар бермоқда.
37 ёшли футболчи иштирокидаги авария пайшанба куни эрталаб АП-9 автомагистралида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Обамеянг клуб базасига етиб бориб, жамоадошлари билан биргаликда машғулотда қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, габонлик ҳужумчи ўтган ёзда «Депортиво» сафига қўшилиб, икки йиллик шартнома имзолаганди. У Испания клуби сафида барча мусобақаларда 10 та баҳсда майдонга тушиб, бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.