«Барселона» яримҳимоячиси Родри жароҳатидан тикланиб, жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда Мundo Deportivо хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик футболчи Озарбайжондан қайтган жамоанинг дастлабки машғулотида айрим машқларни жамоадошлари билан бирга бажарган. Андреас Кристенсен тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, Марк Бернал эса машғулотда қатнашмаган.
Кутилишича, Родри якшанба куни «Депортиво»га қарши баҳс учун қайдномага киритилади ва маълум вақт майдонда ҳаракат қилади. Мураббийлар штаби яримҳимоячининг Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўйинга тўлиқ тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Маълумот учун, «Барселона» 29 ноябр куни сафарда «Депортиво» билан баҳс олиб боради. «Атлетико»га қарши беллашув эса 2 декабрга белгиланган.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади