Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳимоячиси Иван Фреснеда фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Тhe Athletic журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик футболчига «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби вакиллари аллақачон Фреснеда агентлари билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилган.
22 ёшли қанот ҳимоячиси 2023 йил августидан буён Португалия клубида тўп тепмоқда. Унинг «Спортинг» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Тransfermarkt портали Фреснеданинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.