Live
5
Ўзбек

ЖЧ U17. Жазоир ва Чили плей-оффга йўл олди

Футбол
27 ноябр, 12:22
    83
Ҳар икки жамоа 3-турда минимал ҳисобда ғалаба қозониб, 6 очко жамғарди.
ЖЧ U17. Жазоир ва Чили плей-оффга йўл олди
Foto: Getty Images
27.11.2026 FT U17 Жаҳон чемпионати Жазоир (17 ёшгача) Жазоир (17 ёшгача) 1 : 0 Dominican Republic U17 Dominican Republic U17

Қатарда ўтказилаётган U17 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-турида «J» гуруҳи баҳслари якунланди.

Жазоир ўсмирлар жамоаси Доминикан Республикаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа африкаликларга 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш ва 1/16 финалга йўл олиш имконини берди.

Иккинчи баҳсда эса Чили Черногорияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, чилиликлар ҳам 6 очко жамғариб, тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди.

Учинчи тур якунларига кўра, Жазоир ва Чили 6 очкодан тўплади. Доминикан Республикаси 4 очко билан учинчи, Черногория эса 1 очко билан тўртинчи ўринни эгаллади.

ЖЧ U17. 3-тур
Жазоир — Доминикан Республикаси 1:0
Гол:
Ясин Абед 27.

Черногория У-17 — Чили У-17 0:1
Гол:
Эзикел Лабо 60.

3-тур якунларига кўра, Жазоир ва Чили 6 очкодан тўплади. Доминикан Республикаси 4 очко билан учинчи, Черногория эса 1 очко билан тўртинчи ўринни эгаллади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жазоир (17 ёшгача) Жазоир (17 ёшгача)
  • Dominican Republic U17 Dominican Republic U17
  • U17 Жаҳон чемпионати U17 Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

83 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар