«Манчестер Юнайтед» жамоа сардори ва яримҳимоячиси Бруну Фернандеш билан шартномани 2028 йилгача узайтириш имкониятидан фойдаланди. Бу ҳақда Тhe Athletic журналисти Девид Орнштейн хабар бермоқда.
Манбага кўра, 32 ёшли футболчи 2027 йил ёзида ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Бироқ эндиликда португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар «МЮ»га товон пули тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» клуби АПЛ 12-тури доирасида «Брентфорд»га қарши ўйнайди. Беллашув 28 ноябр куни Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик яримҳимоячи ўзини яхши ҳис қилмагани сабабли жума кунги машғулотда қатнашмагани ва мураббийлар штаби футболчига дам олиш учун вақт бергани хабар қилинганди.