Португалия миллий жамоаси ва «Спортинг» ҳимоячиси Максимилиано Араухо фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.
Sport Witness нашри маълумотига кўра, манкунианликлар 26 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Араухонинг ўзи ҳам Англия клубига ўтишга тайёр.
Манбага кўра, футболчининг шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган бўлса-да, «Спортинг» уни 50-60 миллион евро эвазига сотиши мумкин. Бироқ «қизил иблислар» январ ойида ушбу миқдорда таклиф билан чиқмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Қайд этиш жоиз, Максимилианонинг Лиссабон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этмоқда.