«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида Сенне Ламменсга рақобатчи бўладиган янги дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Express Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, манкунианликлар қизиқиш доирасидаги номзодлардан бири испаниялик дарвозабон Серхио Рико ҳисобланади. Айни вақтда у эркин агент мақомига эга.
Шунингдек, ўтган ёзда Бухарестнинг «Рапид» клубини тарк этган Бенямин Зигрист варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Номзодлар орасидаги энг ёш футболчи эса 26 ёшли англиялик Этен Грин ҳисобланади. У 2026 йил ёзидан буён клубсиз юрибди. Унинг сўнгги жамоаси Даниянинг «Фредериция» клуби бўлган.
Рўйхатдан ўрин олган яна бир дарвозабон — 32 ёшли Бруну Варела. Унинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ал Ҳазм» жамоаси бўлиб, футболчи ёзда ушбу клубни тарк этган.