«Наполи» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне бир нечта клубнинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, ПСВ, «Эвертон», «Кристал Пэлас» ва «Фулҳэм» жамоалари белгиялик 35 ёшли футболчини ўз таркибини кучайтириши мумкин бўлган номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Бироқ «Наполи» қишки трансфер ойнасида Де Брюйнени жамоада сақлаб қолиш ниятида.
Маълумот учун, Кевин бу мавсумда барча турнирлар доирасида 17 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июн ойига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.