Европа Лигаси 5-турида «Милан» меҳмонда «Олимпиакос» билан беллашди. Унда Рубен Аморим жамоаси суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди. Дастлаб грецияликлар икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинчалик Ҳатчинсон, Сиссе, Пулишич ва Морейра «россонери» сафида голлар уриб, жамоага ғалаба тақдим этди.
Бу ғалабадан сўнг «Милан» очколари сонини 6 тага етказиб, 21-ўринга кўтарилди. «Олимпиакос» эса 10 очко билан 7-поғонада.
Европа Лигаси. 5-тур
Олимпиакос – Милан 2:4
Голлар: Менян 31 автогол, Жота Силва 49 – Ҳатчинсон 56, Сиссе 63, Пулишич 71, Морейра 90+5.
Олимпиакос – Ортега, Смаилович, Пирола, Рецос (Тоуфакис, 82), Бруно, Педерсен (Салиакас, 67), Силва, Са, Фройлер, Желсон (Фортоунис, 72), Гонсалес (Яремчук, 67), Педерсен.
Милан – Менян, Диавара (Тераччиано, 67), де Винтер(Томори, 53), Хила, Яшари, Морейра, Рабио, Эстуринян (Муса, 46), Сиссе (Комотто, 85), Ҳатчинсон, Рамуш (Пулишич, 46).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади