Аргентиналик собиқ футболчи Карлос Тевес футболчилик фаолияти билан хайрлашув учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур баҳс 20 декабр куни «Бока Хуниорс» клубининг уй стадионида бўлиб ўтади.
TyC Sports нашри хабар беришича, хайрлашув учрашувида жаҳон футболидаги олти нафар машҳур юлдуз иштирок этишини тасдиқлаган. Улар орасида Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Лионел Месси ҳам бор.
Ҳозирча учрашувда иштирок этиши тасдиқланган футболчилар рўйхати қуйидагича: Лионел Месси, Серхио Агуэро, Жанлуижжи Буффон, Мартин Палермо, Рио Фердинанд, Леандро Паредес.
Маълумот учун, Тевес фаолияти давомида «Вест Ҳэм», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Хитойда ўйнаган.