Европа конференциялар лигаси 4-турида «Қайрат» ҳамда «Мелбю» жамоалари ўзаро беллашди.
Олмаотадаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 14-дақиқада «Қайрат» ҳимоячиси Еркин Тапалов томонидан киритилди.
Умумий босқичнинг 5-турида «Мелбю» 10 декабр куни ўз майдонида «Пафос»ни қабул қилади. «Қайрат» эса шу куни «Университатя» жамоасига қарши ўз майдонида баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Конференциялар лигасининг амалдаги ғолиби — Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ҳисобланади.
ЕКЛ. 4-тур
Қайрат – Мелбю 1:0
Гол: Тапалов 14.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади