«Ан Наср» сардори Криштиану Роналду 2027 йилнинг ёзида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаш ёки якунламаслик борасида ҳали бир қарорга келмаган.
Журналист Абдулазиз Ал Осаймийнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар беришича, португалиялик 41 ёшли футболчи яқинларига келажаги борасида ҳозирча аниқ бир тўхтамга келмаганини айтган.
Қайд этилишича, Роналду келажаги ҳақидаги якуний қарорни мавсум охиригача кечиктиришни маъқул кўрмоқда. У мавсум якунланганидан сўнг вазиятни баҳолаб, кейин бир тўхтамга келади.
Маълумот учун, Криштиану 2023 йил январ ойидан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Айни вақтда Роналду клуб ва миллий жамоа миқёсидаги фаолияти давомида жами 987 та гол уришга эришган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этмоқда.