Миланнинг «Интер» клуби бразилиялик ҳимоячиси Карлос Аугусто билан янги шартнома имзолади.
«Нерадзурри» матбуот хизмати хабар беришича, 27 ёшли футболчи клуб билан келишувни 2031 йилнинг ўрталарига қадар узайтирган. Аввалги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган эди. Янги битимга мувофиқ, футболчининг маоши ҳам оширилган.
Маълумот учун, Карлос Аугусто 2024 йилнинг ёзида «Монца»дан «Интер»га кўчиб ўтган. Бунга қадар у бир мавсум давомида миланликлар сафида ижара асосида тўп тепган.
Бу мавсумда Аугусто Кристиан Киву бошқарувидаги жамоа таркибида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобида қайд этди.