Live
17
Ўзбек

Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун матчнинг учинчи партиясида дуранг ўйнади

Бошқалар
26 ноябр, 13:57
    21
Шу тариқа, икки партиядан сўнг матчдаги умумий ҳисоб 1,5:1,5 кўринишига келди.
Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун матчнинг учинчи партиясида дуранг ўйнади
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 26 ноябр куни Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган жаҳон шахмат тожи учун матчнинг учинчи партиясида амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан яна дуранг ўйнади.

Матчни Синдароқ оқ доналарда бошлади. Томонлар 60-юришига келиб вазият уч марта такрорлангани сабабли баҳс дуранг билан якунланди. Шу тариқа, икки партиядан сўнг матчдаги умумий ҳисоб 1,5:1,5 кўринишига келди.

Тўртинчи партия 28 ноябр куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Жаҳон шахмат тожи учун баҳс классик вақт назорати остида 14 тагача партияни ўз ичига олади. Титулни қўлга киритиш учун гроссмейстерлардан бири 7,5 очко тўплаши зарур. Агар классик партиялар якунига кўра ҳисоб 7:7 бўлиб қолса, ғолиб тай брейкда аниқланади.

Умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Классик партиядаги ҳар бир ғалаба учун 200 минг доллар миқдорида мукофот пули кўзда тутилган. Қолган сумма иштирокчилар ўртасида тенг тақсимланади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар