«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин Маурисио Почеттино бошқарувидаги жамоа яқин орада қийин вазиятдан чиқиб кетишига ишонмоқда.
Англия Премер-лигасининг 11-туридан кейин «қизил иблислар» 19-ўринда бормоқда. Манчестерликлар ҳисобида атиги 8 очко бор.
«Манчестер Юнайтед» Чемпионшипга тушиб кетмайди. Яқин бир неча ҳафта ичида улар турнир жадвалида юқорилашади ва мавсум якунига келиб кучли ўнликдан жой олишади. Шанба куни эса «Брентфорд»ни мағлуб этишади», — дея Киннинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 12-тури доирасида 28 ноябр куни «Брентфорд»га қарши майдонга тушади.