Live
5
Ўзбек

Алонсо «Ноттингҳэм Форест» билан баҳс олдидан «Челси»нинг мақсадини айтди

Футбол
27 ноябр, 08:00
Лондон клуби АПЛнинг 11-турида «Лидс»дан учралган мағлубиятдан кейин ғалабали йўлга қайтмоқчи.
Алонсо «Ноттингҳэм Форест» билан баҳс олдидан «Челси»нинг мақсадини айтди
Foto: Getty Images
27.11.2026, 15:00 Англия Премер-лигаси Ноттингем Форест Ноттингем Форест - : - Челси Челси

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛнинг 12-тури доирасида «Ноттингҳэм Форест»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоанинг кайфияти ҳақида гапирди. Беллашув 27 ноябр куни Ноттингҳэмдаги «Сити Граунд» стадионида ўтказилади.

«Албатта, биз «Лидс Юнайтед»дан учралган мағлубиятдан кейин ўзимизни ўнглаб олишни истаймиз. Анча яхшироқ ўйнай олишимизни кўрсатмоқчимиз. Бу навбатдаги баҳс олдидан асосий мақсадимиз. Бизни қийин беллашув кутиб турибди ва унда ўз имкониятларимизни намойиш этиш учун рақобатбардош бўлишимиз керак.

«Лидс»га қарши баҳсдаги мағлубиятнинг сабаблари кўп эди. Бу футболга оид жиҳатлар — ушбу даражада рақобатлашиш учун йўл қўймаслигимиз керак бўлган хатолар. Уларни ҳисобга олмасак, яхши ўйин кўрсата олмаймиз. Шу боис ҳафта давомидаги стратегиямиз, машғулотларимиз ва мулоқотимиз янада ишончли ўйин намойиш этишга қаратилди.

Ўтган шанбадаги баҳсни таҳлил қилсак, бизга нафақат айрим футболчилар, балки муваффақият учун зарур бўлган ўйин элементлари ҳам етишмаганини кўриш мумкин. Ҳафта давомида ғалаба қозониш ва ҳар бир баҳсга тайёр бўлиш учун футболдаги ушбу асосий кўникмалар қанчалик муҳимлигини муҳокама қилдик. Албатта, навбатдаги ўйинда ҳам уларга эҳтиёж сезамиз», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

«Ноттингҳэм Форест» — «Челси» баҳси Тошкент вақти билан 28 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар