Live
5
Ўзбек

Фофана: «Жароҳатлар сабаб футболни ташлашга яқин эдим»

Футбол
27 ноябр, 01:10
    7
«Челси» ҳимоячисининг айтишича, агентлар уни фикридан қайтаришган.
Фофана: «Жароҳатлар сабаб футболни ташлашга яқин эдим»
Foto: Getty Images

«Челси» ҳимоячиси Уэсли Фофана тез-тез такрорланган жароҳатлар сабабли футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаганини тан олди. Бироқ 25 ёшли футболчининг агентлари унга молиявий томонни ҳам ҳисобга олишни маслаҳат беришган.

«Шундай давр бўлдики, менда тизза олд хочсимон боғламлари ва мениск билан боғлиқ жароҳатлар юзага келди. Энцо Мареска қўл остида икки марта сон мушакларимдан жароҳат олдим. Бу футболни ташлашни хоҳлаган даврим эди.

Бу рост, чунки ҳаётимда шундай нуқтага келган эдимки, энди ўзимни бахтли ҳис қилмасдим. Бу фақат жароҳатлар ёки майдонга тушмаётганим билан боғлиқ эмасди. Мен энди аввалги инсон эмасдим.

Бу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди ва руҳан азоб берди. Ҳақиқатан ҳам бундан кейин фақат жароҳат олишда давом этишимга, футбол мен учун эмаслигига ишона бошлагандим.

Абу Диабининг мисоли ёдимга тушди. Ўз авлодимнинг Абу Диабисига айланаман, деб ўйладим. Ахир кимдир шундай футболчи бўлиши керак. Балки бу менинг тақдиримдир.

Буни қабул қилишга қарор қилдим. Орзумдан айрилиш оғир бўлишини билардим. Агентларим билан ўтириб, уларга: «Ҳа, қарорим қатъий, футболни тарк этаман», дедим.

Шундан сўнг улар мен билан шартнома ва бошқа масалалар ҳақида гаплаша бошлашди.

Улар менга шундай дейишди: «Ҳар ҳолда, ҳаммаси оддий: сенинг ҳали шартноманг бўйича кўп йилларинг бор ва ишлаб топишинг мумкин бўлган катта маблағ мавжуд. Ҳатто футболни ташлашга қарор қилган бўлсанг ҳам, ҳар куни машғулотларга келиб, табассум билан юришинг мумкин. Жароҳатинг туфайли захира ўриндиғида қолсанг ҳам, сенинг шартноманг бор. Ҳеч бўлмаганда келажагинг учун шартнома муддатини охиригача бажаришинг керак».

Ҳа, уларнинг гапларида жон бор эди»,
— дея Фофананинг сўзларини келтиради Football London.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар