«Бавария» клуби яримҳимоячи Жамал Мусиаланинг саломатлиги билан боғлиқ вазият юзасидан расмий маълумот берди.
Мюнхенликлар матбуот хизмати хабарига кўра, жума куни тиббий текширувдан ўтказилган 23 ёшли футболчининг ўнг сон мушагида жароҳат аниқланган.
Аввалроқ журналист Керри Хау яримҳимоячи 4–6 ҳафта давомида майдонга туша олмаслигини маълум қилганди.
Маълумот учун, Мусиала 20 ноябр куни «Кёлн»га қарши Бундеслига баҳсидан (2:0) кейин ўзини яхши ҳис қилмаган. Шунга қарамай, у 25 ноябр куни Чемпионлар Лигаси доирасида «Лилл»га қарши беллашувда иштирок этган.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади