Live
5
Ўзбек

Компани: «Ҳамбург» билан баҳслар мен учун доим алоҳида аҳамиятга эга бўлади»

Футбол
27 ноябр, 07:15
    3
«Бавария» бош мураббийи собиқ клуби билан ўйин олдидан ҳиссиётлари ва жамоадаги жароҳатлар ҳақида гапирди.
Компани: «Ҳамбург» билан баҳслар мен учун доим алоҳида аҳамиятга эга бўлади»
Foto: Getty Images
28.11.2026, 09:30 Бундеслига Германия Ҳамбург Ҳамбург - : - Бавария Бавария

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 11-тури доирасида «Ҳамбург»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан фикр билдирди. Беллашув 28 ноябр куни Ҳамбургдаги «Folksparkstadion»да ўтказилади.

«Бу баҳслар мен учун доим алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Нима сабабдан эканини билмайман. У ерда узоқ вақт ўйнамаган бўлсам-да, шаҳар ва унинг одамлари қалбингизда из қолдиради. Ҳозир уч очко қўлга киритиш учун қўшимча мотивациямиз бор, чунки олдимизда мураккаб вазифалар турибди.

Бу баҳс нафақат менинг тарихим, балки жамоамиз тарихи сабаб ҳам ҳиссиётларга бой бўлади. Мухлисларимиз билан Ҳамбургга бориб, қўлимиздан келган барча ишни қилишни истаймиз», — деди Компани клуб расмий сайтига.

Белгиялик мутахассис жамоадаги жароҳатлар ва таркибдаги вазият ҳақида ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, ҳозир «Бавария» сафида 130 та гол муаллифлари етишмаяпти.

«Ҳақиқат шуки, таркибимизда жами 130 та гол урган футболчилар йўқ. Аммо талабларимиз ўзгармайди — биз ғалаба қозонишни истаймиз. Аввал бунга эриша олмадик ва бу ёқимсиз. Ҳозир бизда фақат битта суперюлдуз бор — бу жамоа. Бутун эътиборим шу суперюлдузга қаратилган.

Майкл Олисе ушбу баҳсда ўйнамайди. Қолган футболчиларнинг майдонга тушиши мумкин. Биз учун алоҳида футболчилар эмас, жамоа устувор. Тўққиз кун ичида, жумладан, чоршанба кунги баҳсни ҳам ҳисобга олганда, тўртта ўйин ўтказишимиз керак. Шу сабабли бутун таркибдан фойдаланишимиз лозим. Вазият айнан шундай, аммо талабларимиз ўзгаришсиз қолади», — дея Компанининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳамбург» — «Бавария» баҳси 28 ноябр куни Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳамбург Ҳамбург
  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар