Live
5
Ўзбек

Нойернинг собиқ рафиқаси: «Ҳомиладор аёлга хиёнат қилиш — пасткашликнинг бошқа даражаси»

Футбол
27 ноябр, 04:20
Аника Биссел «Бавария» посбонини ҳеч қачон кечирмаслигини айтди.
Нойернинг собиқ рафиқаси: «Ҳомиладор аёлга хиёнат қилиш — пасткашликнинг бошқа даражаси»
Foto: Getty Images

«Бавария» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Мануэл Нойернинг собиқ рафиқаси Аника Биссел ижтимоий тармоқларда хиёнат мавзусига бағишланган бир нечта постларни ўз саҳифасида қайта жойлаштирди.

Аввалроқ жуфтлик ажрашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

40 ёшли футболчи ва 26 ёшли гандболчи аёл октябр ойи бошида муносабатларига нуқта қўйишган. Жуфтлик 2023 йил ноябр ойида расман никоҳдан ўтган. Уларнинг икки нафар ўғли бор. Кичик фарзанди куз бошида дунёга келган.

Аника ижтимоий тармоқлардаги постларни Нойернинг 23 ёшли қиз ҳамроҳлигида Бразилияга сафар қилгани ҳақидаги хабарлар фонида жойлаштирди. Маълумотларга кўра, у қиз дарвозабоннинг физиотерапевти ҳисобланади.

Аника ўз постларида Мануэлнинг исмини тилга олмаган ва уни очиқчасига хиёнатда айбламаган.

«Ҳомиладор аёлга хиёнат қилиш — бу пасткашликнинг мутлақо бошқа даражаси. Тасаввур қилинг: сиз фарзандингизни қорнида кўтариб юрган аёлга қарайсиз, унинг танаси қандай ўзгараётганини, қанчалик қийналаётганини, чарчаётганини ва ҳомиладорлик даврида нималарни бошидан кечираётганини кўрасиз. Шунга қарамай, унинг ортидан хиёнат қилишга журъат топасиз.

Бу шунчаки «хатолик» эмас. Бу — онгли равишда қилинган танлов. Худбинлик, шафқатсизлик ва ҳурматсизлик»,
— дейилади Аника қайта жойлаштирган биринчи постда.

Шунингдек, Аника қуйидаги мазмундаги ёзувни ҳам ўз саҳифасида бўлишган: «Ишонаманки, бир кун келиб собиқ рафиқанг сифатида сени кечира оламан. Аммо фарзандингнинг онаси сифатида бизнинг ўрнимизга бошқа аёлни танлаганингни ҳеч қачон кечирмайман».

Таъкидланишича, дарвозабоннинг рафиқаси унинг хиёнат қилганини эрининг танишларидан билиб қолган. Нойер эса фарзанди туғилганидан бир неча кун ўтиб, унга ажрашиш нияти борлигини маълум қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар