«Реал» клуби расмий сайти Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Браҳим Диас билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Янги келишув 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Диас ушбу мавсум барча мусобақаларда «Реал» сафида 10 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Тransferamrkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Браҳим Диас «Малага» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Реал»га ўтишидан аввал «Манчестер Сити» сафида ўйнаган. Мадрид клубига қўшилганидан кейин эса ижара асосида «Милан» шарафини ҳимоя қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади