«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Эрлинг Ҳоланднинг келажаги ва «Реал» ҳужум чизиғидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.
«Эрлинг Ҳоланд кўпи билан 18 ой ичида «Реал» футболчисига айланишига мутлақо ишонаман. Эҳтимол, бу ушбу мавсум якунланганидан кейин содир бўлар.
Менимча, Винисиус «Реал»ни тарк этади, Мбаппе чап қанотга ўтади, Ҳоланд эса Мадрид жамоасининг марказий ҳужумчисига айланади», — деди Невилл Тhe Overlap подкастида.
Маълумот учун, 26 ёшли Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.