Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Браҳим Диас шартномасини узайтирганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Аввалроқ «Реал» матбуот хизмати футболчи билан ҳамкорлик 2031 йилгача узайтирилганини эълон қилганди.
«Давом этишга арзийдиган ҳикоялар бор. Уйда қолаётганимдан ва ушбу йўлни давом эттириб, яна кўплаб совринларни қўлга киритиш имкониятидан жуда хурсандман. Менга кўрсатаётган меҳрингиз учун раҳмат», — деб ёзди марокашлик футболчи.
27 ёшли Диас ушбу мавсум барча мусобақаларда 10 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 28 ноябр куни Ла Лига 14-тури доирасида «Алавес»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да, 29 ноябрга ўтар кечаси бошланади.