Live
5
Ўзбек

Моуринио «Реал»нинг трансфер режалари ҳақида баёнот берди

Футбол
27 ноябр, 07:30
    3
Мадрид клуби бош мураббийи қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни олиб келиш нияти йўқлигини билдирди.
Моуринио «Реал»нинг трансфер режалари ҳақида баёнот берди
Foto: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг трансфер сиёсати борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Реал»да мен бу ерда кўришни истамайдиган бирорта ҳам футболчи йўқ. Ҳеч кимни сотиб олишни ҳам, кимнингдир жамоани тарк этишини ҳам истамайман. Эшиклар ёпиқ. Ҳеч нарса ўйлаб топишнинг ҳожати йўқ, чунки менга янги футболчилар керак эмас», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Мadrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ёзги трансфер ойнасида Бернарду Силва, Ибраима Конате, Дензел Дюмфрис, Карлос Эспи, Марк Кукуреля ва Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олганди.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг 13-туридан сўнг «Реал» 33 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан уч очко ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар