ПФЛ Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги қарорларини эълон қилди.
«Шу йилнинг 24 ноябр санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Про лига, U-21 чемпионати ҳамда U-19 чемпионати ўйинларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
«Навбаҳор» — «Нефтчи»
Суперлига 28-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Нефтчи» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 41-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Владимир Йовович тўп учун курашда тирсаги билан рақиб жамоа футболчисининг юз қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Нефтчи» футболчиси Владимир Йововичга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
«Пахтакор» — «Нефтчи»
Суперлига 25-тури доирасидаги ўйин комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув қайдномасига киритилган «Нефтчи» клубининг шифокори ўрнига учрашув расмий қайдномасига киритилмаган бошқа шифокор захира ўриндиғидан жой олиб, учрашув мобайнида хизмат кўрсатгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан «Нефтчи» клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Қўқон-1912» — «Қизилқум»
Суперлига 26-тури доирасидаги ўйин комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг, учрашув қайдномасига «Қўқон-1912» футбол клуби расмий эътироз киритмаган бўлса-да, матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов ҳакамлик ва ташкилотчилик бўйича эътирозларини билдиргани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан «Қўқон-1912» футбол клуби бош мураббийи Андрей Шипиловга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
«Динамо» — «Андижон»
Суперлига 25-тури доирасидаги ўйин комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра «Андижон» футболчиси Александре Андроникашвили ўйин давомида чигалёзди машқларни бажариш вақтида машғулотларга ажратилган махсус жойда шуғулланмай, майдон яқинидаги бурчак байроғи олдида машқ қилгани ва унга учрашув ҳаками огоҳлантиришига қарамасдан, футболчи махсус жойга ўтмагани, учрашув комиссари ҳам ушбу ҳолатга аралашиб, «Андижон» клуби вакилларини бир неча бор огоҳлантирганига қарамасдан, футболчи, бу талабни менсимай, ўз жойини ўзгартирмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан «Андижон» футболчиси Александре Андроникашвилига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
«Нефтчи» — ОКМК
Суперлига 27-тури доирасидаги ўйин комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув аввалида «Нефтчи» клуби учрашув ўтказиш тартибига (Countdown) мувофиқ белгиланган вақтда тоннелга чиқиб келишда 5 дақиқа кеч қолганлиги, оқибатда учрашув 2 дақиқа кеч бошланганлигига сабаб бўлгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 54-моддасига асосан «Нефтчи» клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
«Навбаҳор» — «Нефтчи»
Суперлига 28-тури доирасидаги ўйиндан билдирги келиб тушган. Унга кўра учрашувни ташкил қилишда «Навбаҳор» клуби қатор камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, учрашув якуни арафасида мезбон жамоа майдон атрофидаги тўпларни намойишкорона яшира бошлагани, учрашув комиссарининг мазкур ҳолатни тўхтатиш бўйича талаблари бажарилмагани, ўйин якунлангач, майдонга аккредитацияга (махсус рухсатнома) эга бўлгаман шахслар тушиб келгани, кийиниш хонаси олдида аккредитацияга (махсус рухсатнома) эга бўлмаган кўплаб шахслар тўплангани ва улар орасида болалар ҳам борлиги, учрашув комиссари томонидан мезбон клуб вакилларидан ушбу тартибсизликни бартараф этиш бир неча бор сўралгани, бироқ тартибсизликлар давом этгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 56, 69, 73, 77-моддаларига асосан «Навбаҳор» клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Шунингдек, ушбу баҳснинг 85-дақиқасида «Нефтчи» футболчиси Асилбек Жумаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Нефтчи» футболчиси Асилбек Жумаевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Сўғдиёна» — «Динамо»
Суперлига 27-тури доирасидаги ўйин ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 59-дақиқасида «Динамо» футболчиси Эдем Неманов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Эдем Немановга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Локомотив» — «Пахтакор»
Суперлига 28-тури доирасидаги ўйин ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра беллашувнинг 79-дақиқасида «Пахтакор» футболчиси Заид Таҳсин ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Пахтакор» футболчиси Заид Таҳсинга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Шунингдек, учрашувнинг 90+3-дақиқасида «Пахтакор» футболчиси Иброҳим Ибрагимов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Иброҳим Ибрагимовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Қўқон-1912» — «Сўғдиёна»
Суперлига 28-тури доирасидаги ўйин ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида «Қўқон—1912» футболчиси Тома Табатадзе ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Тома Табатадзега нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Динамо» — «Бунёдкор»
Суперлига 28-тури доирасидаги ўйин ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра учрашувнинг 70-дақиқасида «Бунёдкор» футболчиси Сардор Абдунабиев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Сардор Абдунабиевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Шунингдек, баҳснинг 90+8-дақиқасида «Бунёдкор» футболчиси Амир Тўрақулов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Амир Тўрақуловга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Беллашувнинг 90+8-дақиқасида «Бунёдкор» бош мураббийи Иван Бошкович ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Иван Бошковичга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
«Қизилқум» — «Навбаҳор»
Суперлига 27-тури доирасидаги ўйин комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра беллашувнинг 90+3-дақиқасида «Навбаҳор» футболчиси Ўткир Юсупов стадиондаги томошабинларга қарата қўли билан номақбул (уятли) ҳаракат қилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Ўткир Юсуповга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин», — дейилади хабарда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади