«Бухоро» клуби ўз уйида аутсайдер «Машъал» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйди. Ушбу учрашувдан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида шундай деди:
- Албатта, ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Мавсумнинг сўнгги учрашувларида яхши натижа қайд этишни истагандик. Аммо, афсуски, жуда эрта таслим бўлдик. Қандайдир маънода, ўйин давомида ўзимизни оқлашга ҳаракат қилдик. Лекин, афсуски, бугунги учрашувда бунинг уддасидан чиқа олмадик.
- Умуман олганда, мавсум давомида жамоада маълум қийинчиликлар тўпланиб қолгандек таассурот бор. Бу ҳолат футболчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига ҳам таъсир қилдими?
- Ҳа, мавсум давомида турли қийинчиликлар тўпланди. Кимгадир уйда ўйнаш осонроқ, кимгадир сафарда. Лекин мавсум давомида осон бўлмади. Бу қийинчиликларнинг барчасини яхши биламиз. Жамоадаги вазиятни ҳам тушунамиз. Футболчиларни руҳлантириш, уларда яна ғалабага бўлган иштиёқни уйғотиш ҳар доим ҳам осон кечмаяпти. Ўйинлар кўплиги ва мавсум давомидаги чарчоқ ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Умид қиламанки, кейинги, яъни мавсумдаги сўнгги ўйинимиз биз учун анча муваффақиятли кечади», - дея Александр Андреевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Александр Хомяков: «Мавсум давомидаги чарчоқ ўз таъсирини кўрсатмоқда»
Эксклюзив
27 ноябр, 10:25
Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
Фото: Бухоро ПФК