«Хоразм» клуби Қўқонда мезбонлар дарвозасига жавобсиз иккита гол урган ҳолда муҳим уч очкони қўлга киритди.
Мазкур баҳсдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Қолаверса, ўйин жуда чиройли бўлди. Йигитларимиз мураббийлар штаби томонидан кўрсатилган барча вазифаларни бажаришди. Ҳаммасини табриклайман. «Қўқон-1912» жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Олдимизда яна битта ўйин бор ва шунга жиддий тайёргарлик кўрамиз.
- Ўтиш ўйинларида Суперлига клублари пролига вакиллари билан ўйнайди. Шундай экан, пролига жамоаларини ҳам кузатяпсизларми?
- Тўғри, ўтиш ўйин бўлади. Аммо олдимизда Суперлигада яна битта ўйинимиз бор. Бу тақдир, кўрамиз. Охирги учрашувдан кейин ҳал бўлади. Барча клубларга омад тилаймиз», - дея Вали Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Вали Султонов: «Қўқон-1912» жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди»
Эксклюзив
27 ноябр, 10:20
Султонов матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
Фото: Хоразм ПФК