«Бешиктош» (Туркия) ва «Хапоэл» (Беэр-Шева, Исроил) жамоалари ўртасида Европа лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳси стадион трибуналаридаги тартибсизликлар сабабли 35 дақиқага тўхтатилди.
Туркия расмийларининг илтимосига кўра, Исроил жамоасининг хавфсизлигини таъминлаш кафолати бўлмагани сабабли UEFA беллашувни Грузияга кўчирган эди. Бироқ ўйин давомида туркиялик мухлислардан бири Фаластин байроғини кўтарди. Қўриқчилар байроқни олиб қўйишга ҳаракат қилганида, «Бешиктош» мухлислари уни ҳимоя қилиш учун аралашди.
Мухлислар ўриндиқларни суғуриб олиб, уларни Грузия полицияси томон улоқтиришди. Бунга жавобан полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.
Шу билан бирга, ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, ҳакам 25-дақиқада баҳсни тўхтатди.
Кейинроқ ўйин қайта давом эттирилди ва Истанбул жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Бешиктош» — «Ҳапоэл» баҳсида туркиялик мухлислар ва Грузия полицияси ўртасида тўқнашув бўлди
Футбол
26 ноябр, 22:00
Барчаси қўриқчиларнинг туркиялик мухлисдан Фаластин байроғини олиб қўйишга уринишидан бошланди.
Foto: Getty Images
26.11.2026
FT
Европа лигаси
Бешикташ
2
:
1
Hapoel Beer Sheva
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади