«Ювентус» барча мусобақаларда мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 5 тага етказди.
Пайшанба куни Лучано Спаллетти шогирдлари Европа лигаси умумий босқичининг 5-тур учрашувида «Омония»ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Туринликлар сўнгги бешта учрашувда тўртта ғалаба қозониб, бир марта дуранг қайд этишди. «Кекса синёра» ушбу оралиқда «Наполи»ни (2:0), сафарда АЗни (2:1), «Венеция»ни (4:0) ва «Омония»ни (4:1) мағлуб этди. Шунингдек, Флоренцияда «Фиорентина» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Спаллетти шогирдлари ушбу 5 та ўйин давомида рақиблар дарвозасига 13 та гол уриб, ўз дарвозасидан 5 бор тўп олиб чиқишди.
«Ювентус» кейинги ўйинини 29 ноябр куни ўтказади. Жамоа Италия чемпионатининг 13-тури доирасида «Комо» меҳмони бўлади.
«Ювентус» 5 ўйиндан бери ютқазмаяпти
Футбол
26 ноябр, 23:35
Турин клуби бу даврда 4 бор ғалаба қозонди.
Foto: Juventus
26.11.2026
FT
Европа лигаси
Ювентус
4
:
1
Omonia Nicosia