«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигаси умумий босқичининг 5-турида «Олимпиакос»га қарши ўтказилган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Россонери» Греция клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Таъкидлаш керакки, «Милан» 56-дақиқага қадар 0:2 ҳисобида ортда бораётганди.
Ғалабанинг аҳамияти ҳақида
«Бу ўйин келажагимизни ўзгартиради. Ҳал қилувчи ғалаба бўлди. Ўйин бизга катта мамнуният бағишлади. Шу билан бирга, кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин, чунки бугун йўл қўйган барча хатоларимиз кечириб бўлмайдиган даражада эди».
Яхшиланиши керак бўлган жиҳатлар ҳақида
«Биз майда деталларга, дарвозабоннинг ўйинига ва техник жиҳатларга эътибор қаратишимиз керак. Энг муҳими — диққатни жамлаш. Ҳар уч кунда майдонга тушиш осон эмас, аммо буларнинг барчаси устида ишлашимиз лозим».
Омари Ҳатчинсон ва ҳужум чизиғидаги бошқа футболчилар ҳақида
«Мен Омаридан кўп нарса кутяпман. У ажойиб иқтидорга эга ва жамоамиз учун муҳим футболчи. Баъзида ҳужумчиларимиз майдонда бироз ёлғизланиб қолишмоқда. Биз ҳужумда янада агрессив ўйнашимиз, уларга тўпни эртароқ, аниқроқ ва сифатлироқ етказиб беришимиз керак».
Жамоанинг камбэки ҳақида
«Ўйинга қайтиш — ажойиб ҳиссиёт. Бу мавсумда илк бор шундай ҳолатга дуч келдик. Бугун қарши ҳужумлар ва бурчак тўпларидан кейин тўп ўтказиб юбордик.
Ўз кучимизга ишонишимиз ва бундай ўйинларда ҳам ҳисобни ўзгартиришга қодир эканимизни кўрсатишимиз керак. Чунки фақат ўзимизга ишонган ҳолдагина муваффақиятга эриша оламиз», — деди португалиялик мутахассис Sky Sport нашрига берган интервюсида.
Аморим — «Олимпиакос» билан ўйиндаги камбэк, Ҳатчинсон ва ғалабанинг аҳамияти ҳақида
Футбол
26 ноябр, 23:10
8
«Милан» устози Европа лигаси доирасидаги ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
Foto: Getty Images
26.11.2026
FT
Европа лигаси
Olympiacos
2
:
4
Милан
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади