«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Европа Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган «Олимпиакос»га қарши бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Олимпиакос» агрессив футбол намойиш этадиган жамоа, айниқса, ўз майдонида. Бу ерда икки марта ўйнаганман ва ҳар икки учрашув ҳам мен учун осон кечмаган. Бу кучли рақиб. Мухлисларининг қўллаб-қувватлаши эса уни янада хавфли жамоага айлантиради. Бизни қийин ўйин кутиб турибди», — деди Аморим УЕФА расмий сайтига берган интервюсида.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги учрашув 26 ноябр куни бўлиб ўтади.
Европа Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида «Милан» 4 та учрашувдан сўнг 3 очко билан 29-ўринни эгаллаб турибди. «Олимпиакос» эса 10 очко жамғарган ҳолда 6-поғонадан жой олган.